Россия Кубогида яримфиналчилар аниқланди — «Зенит» ва «Рубин»да кутилмаган мағлубият, «Спартак» ЦСКАдан устун келди
Пайшанба, 21 Апрел
2145
Фото: Спартак

Россия Кубогида чоракфинал баҳслари якунланди. 

«Зенит» кутилмаганда биринчи лига вакили «Алания»га пенальтилар сериясида ютқазиб, турнир билан хайрлашди. 

Яна бир кутилмаган натижа «Рубин» билан содир бўлди. Қозон клуби ҳам қуйи дивизион жамоасига мағлуб бўлди. 

Марказий баҳсда «Спартак» дербида ЦСКАдан устун келди. 

Россия Кубоги. 1/4 финал. 20 апрель

Алания — Зенит 2:2
Голлар:
Гурциев (55), Гиоргобиани (90) — Дуглас (71), Сергеев (81). 
Пенальтилар серияси — 6:5.

Енисей — Рубин 3:1
Голлар:
Окладников (12, 32), Глушков (39) — Онугха (86).

ЦСКА — Спартак 0:1
Гол:
Бакаев (21, пенальти).

19 апрель

Балтика — Динамо 1:1
Голлар:
Гелоян (84) — Макаров (35). 
Пенальтилар серияси — 4:5.

Ўхшаш янгиликлар