«Черан сафдан чиқди, аммо бу – ютишимиз шарт бўлган ўйин». Войнески ва Шаркич «Сепахон»га қарши учрашув ҳақида
Пайшанба, 21 Апрел
4824

ОЧЛ 5-тури доирасидаги «Сепахон» - «Пахтакор» учрашувидан олдин тошкентликлар бош мураббийи Славче Войнески ҳамда ҳужумчи Оливер Шаркич матбуот анжуманида иштирок этишди.

«Барча жамоалар учун қийин ўйинлар бўлиб ўтади. Биринчи баҳс ҳужумкор ва қизиқарли кечганди. Рақибимиз кучли, биз эртага фақат ютуқ учун майдонга чиқамиз. 

Хатоларимизни биламиз. Улар устида ишлашга интиляпмиз. Ҳар бир ўйин бошқа сценарийда кечди. Эртага қандай ўйнашимизни беллашувда кўриб оламиз. 

Черан жароҳат туфайли сафдан чиққан. Унинг сафга қайтиши учун барча ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир футболчи бу баҳс ютиш зарур бўлган учрашув эканини тушуниб турибди. Ҳар бир ўйинчи бунга тайёр», - дейди Войнески.

Жамоа ҳужумчиси Оливер Шаркичнинг фикрича, гуруҳдан чиқиш учун кичик имконият бор.

«Биз ютишимиз шарт бўлган ўйин. Кичик имконият сақланиб қолган. Ундан фойдаланишга уринишимиз керак. Ҳеч қандай баҳоналар кетмайди. Ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозониш ва имкониятни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Кўп вазият яратаётганимиз ҳужум уюштиришда тўғри ўйнаётганимизни кўрсатади, фақат улардан фойдаланишимиз лозим. Яққол имкониятлардан тўп кирита олмадик. Кўпроқ диққатни жамлаган ҳолда ўйнашимиз керак. Бу борада кўрсаткичларни яхшилашимиз керак», - дея футболчининг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «Сепахон» - «Пахтакор» учрашуви 22 апрель, жума оқшомида соат 22:15да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар