Жоан Лапорта: «Ҳали чемпионликка умид бор»
Чоршанба, 20 Апрел
5258
Фото: AFP

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Ла Лига чемпионлик курашидаги вазият ҳақида гапирди. 

«Ушбу ҳолатга келиб қолишимиз олдиндан кутилганди, биринчи навбатда мен шундай бўлишини кутгандим. Лекин ҳозирча умид буткул йўқолмаган. Математик жиҳатдан бизда ҳали имконият бор. 

Биз 7та финалда майдонга тушиб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олишимиз керак. Чемпионатни ютиш имкониятимиз кам бўлса-да, бўшашмаслигимиз керак», — деди Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар айни пайтда Ла Лигада пешқадам «Реал»дан 15 очкога ортда қолишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар