Ла Лига. «Вильярреал» Данжуманинг дубли эвазига «Валенсия»дан устун келди, «Бетис»да кутилмаган мағлубият
Чоршанба, 20 Апрел
2375
Фото: Вильярреал

Испания чемпионатида 33-тур баҳслари старт олди. 

«Вильярреал» (52, 7-ўрин) дербида Эмерининг собиқ жамоасини «Валенсия»ни (42, 10-ўрин) қабул қилиб, Данжуманинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

«Бетис» (57, 5-ўрин) кутилмаганда ўз майдонида «Эльче»га (38, 13-ўрин) ютқазиб қўйди.

Аутсайдерлар баҳсида «Мальорка» (32, 16-ўрин) «Алавес»дан (25, 20-ўрин) устун келиб, жадвалда икки поғона юқорилади. 

Ла Лига. 33-тур. 19 апрель

Вильярреал — Валенсия 2:0
Голлар:
Данжума (10 пенальти, 17).

Бетис — Эльче 0:1
Гол:
Моренте (82).

Мальорка — Алавес 2:1
Голлар:
Пратс (11), Мурики (45+4) — Раилло (73, автогол).

Ўхшаш янгиликлар