«Орол» – «Андижон» учрашуви ўтказилмайди. Меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилади
Сешанба, 19 Апрел
4154
Фото: Андижон

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Орол» – «Андижон» учрашуви ўтказилмайдиган бўлди.

«Мамлакат кубоги гуруҳ босқичи сўнги туридан ўрин олган мазкур баҳс 20 апрель санасида Нукусда ўтказилиши лозим эди. Бироқ «Андижон» футбол клуби молиявий қийинчиликларга дуч келгани боис Нукусга сафар қила олмайдиган бўлди. Клуб бу борада расмий хат тақдим қилди ва жамоанинг сафарга чиқа олмаслигини билдирди.

Шу сабабли «Орол» – «Андижон» учрашувида «Андижон» жамоасига техник мағлубият ёзилади», - дейилади ПФЛ расмий хабарида.

Маълумот учун, айни пайтда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Андижонда бўлиб турибди. 

«Андижон» Ўзбекистон кубоги дастлабки икки турида «Янгиер»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этган бўлса, «Сўғдиёна» билан дуранг (1:1) қайд этганди. Жамоа техник мағлубиятга қарамай, 4 очко билан гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш вазифасини бажарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар