«МЮ» футболчиси «Рома»га ўтиши мумкин. Моуриньо «Барса» ҳужумчисини ҳам Римга таклиф этмоқчи
Сешанба, 19 Апрел
11351
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Неманья Матич ёзги трансфер ойнасида Италияга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Tuttomercatoweb.

Манбанинг ёзишича, «Рома» клуби 33 ёшли сербиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Манчестерликлар билан мавсум якунида шартномаси ниҳоясига етадиган Матични Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўрмоқчи. «Қизил иблислар» билан хайрлашишини эълон қилган Неманья айнан португалиялик қўл остида «Челси» ва «МЮ»да тўп сурган эди. У римликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Жозе ёзги трансфер ойнасида «Барселона»нинг 20 ёшли вундеркинди Абдусамад Эззалзулини ҳам Римга таклиф этишни режалаштирмоқда. «Рома» раҳбарияти марокашлик ёш ҳужумчи учун Каталония клубига 10 миллион евро таклиф қилмоқчи. У жорий мавсум «Барса» сафида 12 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Рома» А Серия 33 ўйинида 58 очко жамғариб, турнир жадвалида 58 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар