«Бу катта ўйин бўлади. «МЮ» ЕЧЛга йўлланма олиш учун ҳам жанг қилади». Клопп «Юнайтед» билан ўйин ҳақида
Душанба, 18 Апрел
8048
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши сешанба оқшомидаги учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шубҳасиз, бу катта ўйин бўлади. «МЮ» ва «Ливерпуль» - жаҳоннинг энг катта клубларидан саналади. Бу сафарги ўйин икки томон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истамоқда. Шундай экан, бизни 90 дақиқалик жанг кутмоқда. 

Рангник билан у Англияга келганидан буён бирор марта ҳам гаплашганим йўқ. У «МЮ»да ўзгаришлар қила олгани кўринмоқда, жамоа айрим жиҳатлардан яхшиланган», - дея Клоппнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, АПЛнинг қолдирилган ўйини доирасидаги «Ливерпуль» - «Манчестер Юнайтед» баҳси 19 апрель куни ўтказилади. Баҳс соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар