Бруну Фернандеш йўл-транспорт ҳодисасига учради
Душанба, 18 Апрел
7075
Фото: AFP

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Манчестерда йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

BBC хабарига кўра, португалиялик футболчи жамоа машғулотига бораётганида Porsche автомашинасида автофалокатга учраган. Воқеада футболчи ҳам, унинг машинаси билан тўқнашган автомобилда ҳам ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Қайд этилишича, Фернандеш нохуш ҳодисага қарамай, Манчестер клубининг бугун, 18 апрель кунги машғулотларида иштирок этиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ қолдирилган ўйини доирасида 19 апрель, сешанба куни «Ливерпуль» меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар