«Барса» раҳбарияти клуб мухлисларидан Хави ва жамоа учун бойкотни бекор қилишни сўради
Душанба, 18 Апрел
9718
Фото: Getty images

«Барселона» клуби раҳбарияти каталониялик мухлисларга мурожаат билан чиқди.

«Барса»нинг фаол мухлислар клуби ва турли ишқибозлик гуруҳлари Европа лигаси яримфинали доирасидаги «Айнтрахт»га қарши ўйинда (2:3) меҳмон жамоа мухлислари сонининг «Камп Ноу»да белгилангандан анча кўп – 20 минг нафардан зиёд бўлгани сабабли, Каталония клубининг «Кадис»га қарши ўйинига бойкот эълон қилиб, «Камп Ноу» стадионига келмасликка тарғиб қилишган эди.

Diario Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти фаол мухлислар клуби етакчилари билан алоқага чиқиб, бойкотни бекор қилган ҳолда стадионга келиб жамоани қўллаб-қувватлашни сўраган. 

Хусусан, клуб вице-президенти Елена Форт шахсан етакчи мухлислар билан учрашиб, Хави ва жамоа ўйинчилари учун ҳам «Камп Ноу»га келиб, «Барса»ни қўллаб-қувватлашга чақирган. Ўз ўрнида ишқибозлар германиялик мухлисларга чипта нега кўп сотилгани бўйича тушунтириш сўраган. 

Маълумот учун, «Барселона» - «Кадис» ўйини бугун, 18 апрель куни соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар