Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Наполи» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Инсиньенинг пенальтидан урган голига 90+1-дақиқада Аш-Шаарави жавоб берди.
Римликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.
«Наполи» 67 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Милан»дан 4 очкога ортда. Мағлубиятсиз сериясини 12 ўйинга етказган «Рома» 58 очко билан 5-поғонада қолди.
А Серия. 33-тур
Наполи — Рома 1:1
18 апрель, Марадона номидаги стадион
Голлар: Инсинье (11, пенальти) — Аш Шаарави (90+1).
Наполи – Мерет, Дзаноли, Кулибали, Рраҳмани, Мариу Руй, Лоботка (Зелиньски, 57), Фабиан Руис (Демме, 68), Замбо-Ангисса, Инсинье (Жезус, 82), Лосано (Элмаз, 68), Осимҳен (Мертенс, 83).
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Карлес Перес, 84), Рожер, Залевски (Эль-Шаарави, 75), Сержиу Оливейра (Верету, 75), Кристанте (Мхитарян, 46), Пеллегрини, Дзаньоло (Афена-Гьян, 86), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Кристанте (17), Кулибали (37), Дзаноли (52), Лосано (62), Инсинье (64), Дзаньоло (71).