«Сент-Этьен» бош мураббийи клуб Лига 1дан тушиб кетмаслиги учун мусулмон футболчилардан рўза тутмасликни сўради
Якшанба, 17 Апрел
6921
Фото: Сент-Этьен

«Сент-Этьен» бош мураббийи мусулмон футболчилардан Рамазон ойида рўза тутмасликни сўради.

Клуб Франция чемпионатида хавфли ҳудудга яқин — 17-ўринни эгаллаб турибди. 

Яқинда «Лорьян»дан (2:6) учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий Паскаль Дюпра футболчиларга ёндашувни ўзгартиришга қарор қилди, деб хабар беради L'Equipe.

Хусусан, мутахассис мусулмон футболчилардан Рамазон ойида рўза тутишни тўхтатишни сўраган. Мусулмон ўйинчилар жамоа аъзоларининг учдан икки қисмини ташкил қилади.

«Сент-Этьен» 32 ўйинда 30 очко тўплаган ва 18-ўриндаги «Клермон»дан атиги 2 очко олдинда. 19 ва 20-ўринни эгаллаган жамоалар Лига 2га тушиб кетади, 18-ўрин эгаси эса плей-оффда қатнашади.

Ўхшаш янгиликлар