Клопп: «Сити»га қарши баҳс кўрсатиб бердики, барча фронтларда чемпион бўлишимиз эҳтимоли кам»
Якшанба, 17 Апрел
5156
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ўзи кураш олиб бораётган учала турнирни ҳам ютиш имкониятлари ҳақида гапирди. 

«Сиз истаганингизча имкониятларни баҳолаб мулоҳаза юритишингиз мумкин. Аммо мунозаралар квадруплни қўлга киритишимизни осонлаштирмайди. Мендан ўзингиз хоҳлаётган жавоб эшитмайсиз. «Манчестер Сити»га қарши ўтказганимиз каби катта ўйинлар тўртала титулни қўлга киритишимиз қанчалик қийинлигини кўрсатиб берди. 

Биз «Ман Сити»ни мағлуб этдик, ўта қийин беллашувда ғалабага эришдик. 3 кундан сўнг бизни «Манчестер Юнайтед»га қарши яна бир оғир ўйин кутиб турибди. Уларда мотивация юқори даражада, сабаби, «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» мағлубиятга учради, улар эса 3 очкони қўлга киритиб турнир жадвалидаги ҳолатларини яхшилаб олишди. Учала жамоада ҳам Чемпионлар Лигасига чиқиг имконияти сақланиб турибди. Улар бор кучини сарф этиши аниқ. Тарихий нуқтайи назардан қарасак ҳам, бу оддий ўртоқлик учрашуви эмас. 

Тақвимимиз ўта мураккаб. Биз ҳар доим келгуси учрашувда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, уёғига нима бўлар экан», — деди германиялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликларнинг Англия кубоги финалидаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган «Челси» — «Кристал Пэлас» учрашувида маълум бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар