«Бавария» директори Ҳоландни трансфер қилиш имконияти ҳақида гапирди
Якшанба, 17 Апрел
3134
Фото: Getty Images

«Бавария» бош директори Оливер Кан «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни трансфер қилиш имкониятлари ҳақида гапирди. 

«Ҳоланд ҳақида тез-тез гапиришмоқда. Маттиас Заммер ушбу трансфер ҳақида ажойиб фикр билдирганди: бу суммани эшитиб бироз бошингиз айланиб кетади. Мана шундай сумма ҳақида гап бормоқда. Бу бизнинг режаларимиздан анча йироқда. 

Мана шундай ҳужумчини кузатмаганимизда, ёмон ишлаган бўлардик. Албатта, бу ёш ва жуда иқтидорли ҳужумчи. Лекин бундай молиявий талаблар бизнинг имкониятларимиз чегарасидан ташқарида», — деди Кан. 

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 26та ўйин ўтказиб, 25та гол ва 7та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар