Тен Ҳаг «МЮ»да «Тоттенҳэм» ҳужумчисини кўришни истайди
Шанба, 16 Апрел
6257
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» футболчиси Стивен Бергвейн фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. 

«Қизил иблислар» бош мураббийлигини қўлга олиши кутилаётган Эрик тен Ҳаг 24 ёшли футболчини янги жамоасида кўришни истайди. 

«Daily Mail» нашрининг хабарига кўра, Тен Ҳаг қишки трансферлар ойнаси вақтида Стивенни «Аякс»га ҳам олиб келмоқчи бўлган, аммо Лондон клуби амстердамликлар таклифини рад этган. 

Манбага кўра, «шпорлар» ўз футболчисини 20 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр. 

Маълумот учун, нидерландиялик футболчи жорий мавсум АПЛда 20та учрашув ўтказиб, 3та гол ва битта ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар