Франция Президенти Мбаппенинг «ПСЖ»да қолишини истамоқда
Шанба, 16 Апрел
2689
Фото: AFP

Франция Президенти Эммануэль Макрон «ПСЖ» футболчиси Килиан Мбаппенинг Париж клубида қолишини истаяпти. 

RTL нашрининг хабар беришича, мамлакат раҳбари 2018 йилдан буён Килиан билан яқин алоқада бўлиб келади. 23 ёшли футболчини клубда олиб қолиш орқали Макрон Франция президентлик сайловларида устунликка эга бўлишига ишонмоқда. 

Аввалроқ, Франция миллий жамоаси аъзосининг «Реал» билан келишувга эришиб бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда 39та учрашувда иштирок этиб, 31та гол ва 22та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар