Славче Войнески: «Ўйин тақдирини рақиб сафидаги индивидуал маҳорат соҳиби ҳал қилди»
Жума, 15 Апрел
1087
Фото: Пахтакор

«Пахтакор» бош мураббийи Славче Войнески ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Ад Дуҳайл» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинга жуда жиддий ҳозирлик кўрдик. Баҳс тақдирини рақиб сафидаги индивидуал маҳорат соҳиби (Эдмилсон, ҳет-трикка эришди) ҳал қилди. Кўплаб яққол имкониятларни яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кўп бўлмаган вазиятлардан фойдаланди. Икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олдик ҳам. 

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, устунликка эга бўлдик. Ҳушёрликни йўқотдик, деб ўйламайман. Шунчаки имкониятлардан гол уришимиз керак эди. 

Рақибнинг асосий ўйинчисига қандай ўйнашни муҳокама қилгандик. Буни анча вақт уддаладик, бироқ унинг зарбалари ҳам юқори даражада бўлди», — дея македониялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар