ОЧЛ. «Пахтакор» голларга бой ўйинда «Ад Дуҳайл»дан аламли мағлубиятга учради
Жума, 15 Апрел
5164
Фото: ПФЛ

Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур ўйинлари бошланди.

«Пахтакор» Қатарнинг «Ад Дуҳайл» клуби билан баҳс юритиб, икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай якунда мағлубиятга учради. Оливер Шаркич ва Сардор Собирхўжаевнинг голларига Эдмилсон Жуниор ҳет-триги билан жавоб берди. 

Эътиборлиси, Ўзбекистон чемпиони бир неча бор бирга-бир вазиятлардан фойдалана олмади.

«Пахтакор» 3 очко билан сўнгги ўринда қолди. Эрнан Креспо жамоаси 6 очко билан пешқадамган айланди.

ОЧЛ. 3-тур
Ад Дуҳайл — Пахтакор 3:2

14 апрель. Саудия Арабистони

Голлар: Эдмилсон Жуниор (66, 71, 84) — Оливер Шаркич (44), Сардор Собирхўжаев (69).
Пахтакор — Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Алексей Ларин, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков (Диёр Холматов, 87), Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов (Азиз Турғунбоев, 79), Драган Черан (Икром Алибоев, 43), Ҳожимат Эркинов, Оливер Шаркич (Жасур Ёқубов, 79).
Ад Дуҳайл — Салоҳ Закариё, Муҳаммад Аълаалдин, Тоби Альдейвейрельд, Бассам Рави, Султон Брейк, Карим Будиаф (Луиз, 74), Ассим Мадибо, Абдуллоҳ Ал Аҳрақ (Нам Таэ Ҳи, 74), Эдмилсон, Алмоаз Али (Абдулраҳмон Фаҳми, 58), Микаэл Олунга.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (54), Ассим Мадибо (88), Жасур Ёқубов (88).

Ўхшаш янгиликлар