«Футболчиларнинг мураббий талабларига мослашиши оғир кечди». Эрматов Купер истеъфосига нима сабаб бўлганини айтди
Жума, 15 Апрел
6797
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият юритаётган Равшан Эрматов Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри журналисти Игорь Рабинерга интервью бериб, Эктор Купернинг истеъфоси сабаблари ҳақида ҳам гапирди.

- Ўзбекистон Эктор Купер мураббийлигида Осиё Кубоги-2019да 1/8 финалгача етиб борган, аммо ЖЧ-2022нинг илк саралаш ўйини доирасидаги Фаластинга қарши мағлубиятли ўйиндан кейин истеъфога чиқарилганди. Нега хайрлашишга қарор қилинган?
- ЎФА қошидаги мураббийлар кенгаши фикрига кўра, Купер миллий жамоамизда жорий этмоқчи бўлган ўйин услуби ўзбек футболи менталитетига тўғри келмасди. Ўйинчиларнинг мураббий талабларига мослашиши оғир кечаётганди. Кўпгина ўйинларда Купер ҳимоядан ўйнашга интиларди. Бу эса оммага, мутахассислар, ҳаттоки футболчиларга ҳам ёқмасди. Шу боис мураббийлар кенгаши қарори билан Купер билан шартномани бекор қилишга қарор қилинган эди, - дейди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер Ўзбекистондаги бир йиллик фаолиятидан кейин 2019 йилнинг сентябрь ойида истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнига иш бошлаган Вадим Абрамов мураббийлигида Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма ололмагач, Сречко Катанец таклиф этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар