Аргентина прокуратураси Марадонанинг шифокорларини эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда айблади
Жума, 15 Апрел
3086
Фото: AFP

Собиқ футболчининг ўлими бўйича иш олиб борган прокурорлар шифокорларни лоқайдликка йўл қўйиш ва Марадонани «тақдир ҳукмига ташлаб қўйиш»да айблаган. 

Аргентина прокуратураси футболчи Диего Марадонани даволаш билан шуғулланган саккиз нафар шифокорни эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда айблади. Бу ҳақда France24 хабар берди.

Диего Марадона 2020 йил 25 ноябр куни 60 ёшида юрак етишмовчилиги сабабли вафот этганди.

Собиқ футболчининг ўлими бўйича иш олиб борган прокурорлар шифокорларни лоқайдликка йўл қўйиш ва Марадонани «тақдир ҳукмига ташлаб қўйиш»да айблаган.

Саккиз шифокор орасидан жой олган нейрохирург ва оилавий шифокор Леополдо Луке, психиатр Агустина Косачов ва психолог Карлос Диас инсон ўлимига олиб келган ҳаракатсизликда айбланмоқда.

Диего Марадона футболчилик фаолияти давомида «Наполи», «Севиля», «Барселона», Аргентина клублари ҳамда мамлакат миллий жамоасида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар