Модричга Италия ва Осиёдан таклиф тушди. 36 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланади
Пайшанба, 14 Апрел
6874
Фото: Getty images

Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони деб топилган Лука Модрич ҳали ҳамон Мадриднинг «Реал» клуби билан келишувни узайтиргани йўқ.

Ёзда Мадрид клуби билан амалдаги келишуви ниҳоясига етадиган 36 ёшли хорватиялик футболчи клуб билан янги келишув борасида бир тўхтамга кела олгани йўқ.

Журналист Серхио Сантоснинг ёзишича, Модрич Италиянинг «Ювентус» ва Қатар клубидан молиявий яхши таклиф олган. Икки клуб ҳам 36 ёшли яримҳимоячига икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Қайд этилишича, хорватиялик ўйинчи «Реал» билан шартномани бир йилга узайтиришга ҳам қарши эмас, аммо Флорентино Переснинг келишувни узайтириш масаласини шунча пайт пайсалга солиб келганидан ранжиган. Лука фаолиятини Мадридда якунлашни истамоқда.

Аввалроқ, «Реал» хорватиялик ўйинчини яна бир йил таркибда олиб қолишни режалаштираётгани, бироқ янги шартномага кўра Модричнинг маоши камайиши хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилда «Тоттенҳэм»дан «Реал» сафига ўтиб, 10 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар