Манба: «Интер»ни ёзда 3 футболчи тарк этиб, 4та трансфер амалга оширилади
Пайшанба, 14 Апрел
6962
Фото: Getty Images

«Интер»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги режалари маълум. 

«Tuttosport» нашрининг маълумот беришича, «нерадзуррилар» ёзда жамоада катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Манбага кўра, Лаутаро Мартинес, Алессандро Бастони ва Милан Шкриньяр жамоани тарк этади. Миланликлар ҳар учала футболчининг трансферидан катта пул ишлаб олишни режа қилмоқда. 

Уларнинг ўрнига «Ювентус» билан шартномаси якунланаётган Пауло Дибала, «Торино» ҳимоячиси Бремер, «Сассуоло» ҳужумчиси Жанлука Скамакка ва «Реал» вакили Лука Йовични олиб келиш режа қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Симоне Индзаги шогирдлари айни пайтда А Серия жадвалида 66 очко билан 2-поғонада боришмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар