ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси эълон қилинди
Пайшанба, 14 Апрел
7496
Фото: Getty Images

УЕФА Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Хорватиялик ўйинчи «Челси»га қарши кечган 120 дақиқалик ўйиннинг (2:3) 80-дақиқасида Родригонинг голига ассистентлик қилди ва якунда жамоасининг яримфиналга йўлланма олишига ёрдам берди.

Маълумот учун, ҳафта ўйинчиси номига 36 ёшли Лукадан ташқари, Рауль Альбиоль («Вильярреал»), Жон Стоунз («Манчестер Сити») ва Константинос Цимикас («Ливерпуль») ҳам даъвогарлик қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар