Эмери: «Муҳим натижаларга эришиш учун фаворитларни мағлуб этиш керак»
Чоршанба, 13 Апрел
4591
Фото: Getty Images

«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/4 финалидаги «Бавария»га (1:1, биринчи ўйин — 1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Муҳим нарсага эришиш учун фаворитларни мағлуб этиш керак. 1/8 финалда «Ювентус» (1:1, 3:0) устидан қозонилган ғалаба бизга ишонч бағишлади. 

Яримфиналда имкониятларимиз бўлиши учун шароит яратишга ҳаракат қиламиз. «Ливерпуль» ҳам «Бенфика» каби ажойиб жамоа. Бизни қизиқарли ўйинлар кутмоқда. 

Мен жуда хурсандман — муҳим мақсадларга эришяпмиз. Бу катта ўйин бўлди, лекин қандай курашишимизни биринчи ўйин кўрсатди. Ҳимояда аъло даражада ўйнадик», — дея Эмери сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал» ўз тарихида 2-бор Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқди.

Ўхшаш янгиликлар