Аҳмедов яна майдонда, Ўзбекистон фахрийлари орасидаги япониялик мураббий. Хоразмдаги фестивалда фахрийлар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди
Чоршанба, 13 Апрел
3292
Фото: Tribuna.uz

12 ва 13 апрель саналарида Хоразм вилояти ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган футбол фестивалини қабул қилмоқда. 

Кеча, 12 апрель, фестивалнинг биринчи кунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди. Тадбирлар Хоразм футболи ривожига ҳисса қўшган футбол фахрийлари ҳолидан хабар олишдан бошланди. 

Бугун, 13 апрелда Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида  фестивал доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хоразм футболи фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Беллашув жанговар 7:7 ҳисобида якунига етди. Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов, Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, Азамат Абдураимов, япониялик мутахассис Такая Цуцуми ва яна бир қатор ўзбек футболи афсоналари иштирок этди. 

Қуйида ўйиндан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифи — Азимжон Воҳидов ва Абдулбасит Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар