Рўзиқул Бердиев: «Рақиб 2-бўлимда чарчаб қолди. Бизда захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтиришди»
Сешанба, 12 Апрел
1357

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ 2-туридан ўрин олган «Ал Виҳдат»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Икки хил бўлим бўлди. Иккинчи бўлимга келиб, ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб футболчилари тўп билан яхши муомала қилади. Бугун бунга йўл қўймадик. 

Рақибнинг чарчаб қолишидан унумли фойдаландик. Бизда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

Мусобақа энди бошланди. Олдинда ўйинлар кўп. Шунинг учун тахминлар қилишга эрта. Вазият ўзгариши мумкин», — дейди Бердиев матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар