ОЧЛ. «Насаф» Станоевичнинг дубли эвазига «Ал Виҳдат»ни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди
Сешанба, 12 Апрел
7918
Фото: ПФЛ

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Қаршининг «Насаф» клуби Иорданиянинг «Ал Виҳдат» (1) жамоаси билан баҳс юритиб, Марко Станоевичнинг дубли эвазига ғалабага эришди ва 4 очко билан пешқадам бўлиб олди. Сербиялик яримҳимоячи биринчи тўпни узоқ масофадан, иккинчисини Паненка услубида пенальтидан киритди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ас Садд» (1) ва «Ал Файсали» (1) ўзаро тўқнаш келишади.

ОЧЛ. Е гуруҳи. 2-тур
Насаф — Ал Виҳдат 2:0

11 апрель. Саудия Арабистони
Гол: Марко Станоевич (71, 86 пенальти).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов (Баҳром Абдураҳимов, 71), Дилшод Саитов, Иван Соловьев (Суҳроб Нуриллоев, 71), Ҳусайн Норчаев (Семир Смайлагич, 75), Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров (Мурод Раҳматов, 89), Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
Ал Виҳдат — Аҳмад Навас, Муҳаммад Буҳашеш, Муҳаннад Хаир, Абу Амара (Матиас Кастро, 80), Холид Ассам, Аҳҳад Исраиваҳ Анас Ҳамад (74), Ферас Шебаеҳ, Тареқ Хаттаб, Кларенс Битанг, Муҳаммад Анас, Аҳмад Самир (Маҳмуд Авад, 80).
Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (69).

Ўхшаш янгиликлар