Фернандиньо мавсум якунида «Манчестер Сити»дан кетишини эълон қилди
Сешанба, 12 Апрел
2990
Фото: Getty Images

Бразилиялик яримҳимоячи Фернандиньо ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этишини эълон қилди.

«Келаси мавсумда «Ман Сити»да қоламан деб ўйламайман. Мен кўпроқ ўйнашни истайман. Шунинг учун Бразилияга қайтмоқчиман. Оилам билан бир қарорга келиб бўлдик. Бу мавсум Европадаги сўнгги йилим», - деди Фернандиньо «Атлетико»га қарши ЕЧЛ чоракфинали жавоб ўйини олдидан.

Қайд этиш жоиз, футболчининг бу гапи Гвардиола учун кутилмаган ҳол бўлди.

«Бу ҳақда билмасдим, ҳозир эшитдим. Мавсум якунлансин, кўрамиз. Нима бўлишини билмайман», - деди Пеп.

Маълумот учун, бразилиялик 37 ёшли яримҳимоячи 2013 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг шартномаси ёзда ниҳоясига етади. У «шаҳарликлар» сафида 4 карра АПЛ ғолиби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар