Фердинанд охирги 10 йилда «МЮ»га ўтиб, ўсишга эришган ягона футболчини айтди
Сешанба, 12 Апрел
16164
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд сўнгги йилларда клуб амалга оширган трансферлардан фақатгина Бруну Фернандешда ўсиш бўлганини айтиб ўтди.

«Сўнгги 8-10 йилда «МЮ» трансфер қилган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, ким нарх ва ўйин жиҳатдан ўсишга эришди? Фақатгина Бруну Фернандешда ўсиш бўлди. Бошқа ҳеч бир ўйинчи ҳақида «У ўйин жиҳатдан ўсди, энди биз унга кўпроқ ҳақ тўлашимиз керак», дея олмаймиз», - деди Фердинанд YouTube’даги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш 2020 йилда «Спортинг»дан 55 миллион евро эвазига «МЮ» сафига қўшилган эди. Transfermarkt португалиялик 27 ёшли ўйинчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар