«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашувидан аввал жамоа форварди Ромелу Лукаку Мадриддаги баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.
«Жароҳатлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Каллум Ҳадсон-Одои ҳали ҳам бизга ёрдам бера олмайди, Бен Чилуэлл эса узоқ муддатга сафдан чиққан.
Ромелу Лукаку оёғининг тўпиқ қисмидаги оғриқлар сабабли бизга ёрдам бера олмайди. Сесар Аспиликуэта эса сафга қайтди, у Мадридда майдонга тушиши мумкин», - дея Тухелнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.
Маълумот учун, «аристократлар» Лондонда ўтган 1/4 финал босқичнинг дастлабки баҳсида «Реал»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жавоб ўйини эртага, 12 апрель куни Мадридда ўтади. Ўйин соат 23:59да бошланади.