Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал жамоаси Афғонистонни йирик ҳисобда енгиб, муддатидан аввал Осиё кубогига йўлланма олди
Душанба, 11 Апрел
2951
Фото: Tribuna.uz

2022 йил Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Қирғизистонда ушбу турнирга саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

В гуруҳида Ўзбекистон миллий жамоаси 2-тур баҳсини Афғонистонга қарши ўтказди ва 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Нишонов, Чориев ва Раҳматов биттадан гол урди, Ропиев эса яна дубль қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 1-турда Непални ҳам 5:1 ҳисобида таслим этганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон футзал жамоаси ҳисобидаги очколар 6тага етди ва саралаш сўнгги тури олдидан Осиё кубоги йўлланмасини нақд қилиб олди.  

Осиё Кубоги-2022 саралаши. В гуруҳи
2-тур. 11 апрель
Афғонистон - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Амири (2) — Нишонов (2), Ропиев (7, 8), Чориев (11), Раҳматов (33)
Ўзбекистон — 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев, 1. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Адилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Дилшод Раҳматов, 9. Элбек Тўлқинов, 11. Акбар Усмонов, 13. Хайрулла Солиҳов, 14. Давлат Ибрагимов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар