ОЧЛ. «Пахтакор» мезбон жамоани мағлуб этди, «Ад Дуҳайл» «Сепахон»дан устун келди
Душанба, 11 Апрел
7465
Фото: ПФЛ

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур ўйинлари бошланди. 

Саудия Арабистонида ўтказилаётган D гуруҳи баҳсларида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мезбон жамоа — «Ат Таъавун»ни захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркиновнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қатарнинг «Ад Дуҳайл»и Эроннинг «Сепахон»и устидан минимал ҳисобда устун келди. 

Шу тариқа 2-турдан сўнг гуруҳдаги барча жамоалар ҳисобида 3 очкодан мавжуд. 

ОЧЛ. D гуруҳи
2-тур. 10 апрель

Ат Таъавун — Пахтакор 0:1
Гол: Ҳожимат Эркинов (83). 
Пахтакор — Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Олексей Ларин, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Сардор Рашидов (Жасур Ёқубов, 90+1), Азиз Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 66), Оливер Шаркич (Икром Алибоев, 66).
Ат Таъавун — Муатаз Бағави, Ёзид Бакр, Тариқ Муҳаммад, Саад Яслам, Наваф Субҳи, Сумайҳан Алнабит (Ҳасан Аламири, 59), Ашраф Маҳдуйи, Мустафо Фатҳи (Наваф Ал Рашиди, 76), Райан Муса, Тавамба, Ҳазза Ал Ҳазза (Файсал Муҳаммад, 59).
Огоҳлантиришлар: Драган Черан (44), Икром Алибоев (88), Шерзод Аъзамов (90). 
Четлатиш: Райан Муса (90+7).

Сепахон — Ад Дуҳайл 0:1
Гол:
Олунга (84).

Ўхшаш янгиликлар