Артета: «Арсенал» пала-партиш ўйнади ва ҳужум қилишга интилмади»
Якшанба, 10 Апрел
930
Фото: Getty images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 32-туридан ўрин олган «Брайтон» (1:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ҳафта оғир ўтди. Айниқса, бугун қийин бўлди, чунки «Кристал Пэлас»дан (0:3) учралган мағлубиятга муносиб жавоб қайтармоқчи эдик. Иккинчи бўлимда керакли нарсани кўрдим, лекин жуда кеч эди. Биринчи бўлимда кучлироқ ўйнаш учун жасорат ва ирода кўрсатишимиз керак.

Ўзимиз учун ишни қийинлаштирдик. Пала-партиш ҳаракат қилдик, ҳужумга интилмадик.

Кўп ҳафталардан бери яхши ўйнаб келяпмиз. Энди оғир ҳафтани ўтказдик, жиддий йўқотишларимиз бор. Аммо агар сиз керакли нарсани олишни истасангиз, ҳаммаси мукаммал бўлишига умид қилмаслигингиз керак.

Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, лекин бугун қандай ўйнаганимизга жиддий қарашимиз керак, айниқса биринчи бўлимдаги ҳаракатларимизга», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар