А Серия. «Рома» аутсайдер устидан иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан майдонга тушди
Якшанба, 10 Апрел
7969
Фото: Getty images

Италия чемпионатининг 32-турида «Рома» ўз майдонида охирги поғонадаги «Салернитана»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига камбэк қайд этди. Радовановичнинг жаримадан урган суперголига Перес ҳам чироли билан жавоб берди, Смоллинг эса ғалаба тўпини киритди.

Римликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов 68-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

«Рома» очколарини 57тага етказиб, 5-ўринга қайтди. «Салернитана» 16 очко билан 20-ўринда қолди. 

А Серия. 32-тур
Рома — Салернитана 2:1
10 апрель, «Олимпико»

Голлар: Перес (82), Смоллинг (85) — Радованович (22).
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Кумбула (Дзаньоло, 46), Рожер, Мхитарян, Сержиу Оливейра (Шомуродов, 68), Кристанте (Верету, 75), Абраҳам, Афена-Гьян (Карлес Перес, 68), Эль-Шаарави (Залевски, 68). 
Салернитана – Сепе, Маццокки (Ярошиньски, 74), Радованович, Дьомбер, Раньери (Дрэгушин, 60), Оби (Дзортеа, 65), Кулибали, Бохинен (Кастанос, 65), Эдерсон, Рибери (Верди, 75), Журич.
Огоҳлантиришлар: Бохинен (13), Кумбула (21), Журич (30), Дьомбер (41), Кристанте (54), Рибери (67), Сепе (71), Кастанос (75), Мхитарян (80), Дзортеа (81), Радованович (90),  Патрисиу (90+4).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар