ОЧЛ. «Насаф» 9 киши бўлиб қолган «Ас Садд»ни мағлуб этолмади
Шанба, 09 Апрел
6661
Фото: Ас Садд

Осиё Чемпионлар Лигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Е гуруҳида «Насаф» фаворит «Ас Садд» билан баҳс юритиб, 9 киши бўлиб қолган рақибини мағлуб этолмади. 

27-дақиқада Абдулкарим Ҳасанга бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Шаҳзод Акрамовни тўхтатиб қолгани учун қизил карточка кўрсатилди. 31-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Қарши клуби ҳисобни очди — Ҳусниддин Аниқуловнинг фаоллигидан кейин Педро Корреа ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. ￶55-дақиқада рақиб ҳам бурчак зарбасидан сўнг тўп киритди. 63-дақиқада эса автогол муаллифи Педро қарши ҳужумда қочиб кетаётган Ойбек Бозоровни тўхтатгани учун иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. 

Қолган вақтда «Насаф» икки киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, тажрибали рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида мезбон мезбон — Саудиянинг «Ал Файсали» клуби Иорданиянинг «Ал Виҳдат» жамоаси билан тўқнаш келади.

ОЧЛ. Е гуруҳи. 1-тур
Ас Садд — Насаф 1:1

8 апрель, «Шаҳзода Муҳаммад бин Фаҳд»
Голлар: Буалем Ҳуҳи (55) — Педро Корреа (31). 
Ас Садд — Мишаал Баршам, Педро Корреа, Абдулкарим Ҳасан, Жунг Ву Юнг, Али Асад (Тариқ Салмон, 68), Буалим Хуҳи, Акром Афиф (Салим Ал Ҳажри, 81), Гильерме Торрес, Санти Касорла, Ҳасан Ал Ҳайдос (Муҳаммад Ваад Албаяти, 68), Боғдод Бунежа
Насаф — Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Алибек Давронов (Иван Соловьев, 75), Шароф Муҳитдинов (Баҳром Абдураҳимов, 67), Шаҳзод Акрамов (Суҳроб Нуруллоев, 46), Марко Станоевич, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Семир Смайлагич (Ҳусайн Норчаев, 54).
Огоҳлантиришлар: Семир Смайлагич (11), Суҳроб Нуруллоев (50), Алибек Давронов (61), Педро Корреа (61).
Четлатишлар: Абдулкарим Ҳасан (27), Педро Корреа (63).

Ўхшаш янгиликлар