Гвардиола Клоппнинг сўзлари ҳақида: «Дунёнинг энг яхши мураббийи эмасман. Менда доим пул ва иқтидорли футболчилар бўлган»
Шанба, 09 Апрел
6705

Пеп Гвардиола «Ливерпул»га қарши ўйин олдидан уни «жаҳоннинг энг яхши мураббий деб атаган» рақиб устози Юрген Клоппнинг илтифотига жавоб қайтарди. 

«Бу жуда катта ўйин бўлади, муҳим 3 очко. Аммо ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам ҳали 7та ўйин — 21 очко ва бошқа кўп турнирлар, жумладан Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубоги бор. 

Клопп мени дунёнинг энг яхши мураббийи деб атади? Сизга шуни айтишни истардимки, мен энг зўри эмасман. Муваффақиятларга эришдим, чунки мен пули кўп ва ниҳоятда иқтидорли футболчиларга эга жамоаларда ишладим.

Майдонда бўлиш, жамоаларни тайёрлаш, ўйинларда ҳис-туйғуларни ҳис қилиш учун мураббий бўлдим. Ўз ишимни шундай бажараман ва бунинг яхши ёки ёмон мураббий дейишларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

«Ливерпул»га қаранг. АПЛда ишлаётган вақтимда ҳар икки жамоа ҳам 5 йил ичида кучли иккиликдан жой олди. Бу — ақл бовар қилмайдиган ажойиб рақиб. Юрген — мураббий сифатида фаолиятимдаги энг катта рақиб. 

Футбол учун фойдали ўйин услубини таклиф қиламиз. Биз бу чақирувга тайёрмиз», — дея «Манчестер Сити» бош мураббийининг сўзларини келтиради The Guardian.

АПЛ 32-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги марказий ўйин 10 апрель куни бўлиб ўтади. Турнин жадвалида Гвардиола жамоаси 73 очко билан 1-ўринда, Клопп шогирдлари 72 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар