АПЛ. «Тоттенҳэм» сафарда «Астон Вилла»ни тор-мор этди. Сонда ҳет-трик, Кейнда 2та ассист, Льорисда 8та сейв
Шанба, 09 Апрел
4647
Фото: Getty Images

Англия чемпионатининг 32-турида «Тоттенҳэм» Бирмингемда «Астон Вилла» дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди. 

Сон ҳет-трикка эришган бўлса, яна бир гол Кулусевски ҳисобига ёзилди. «Шпорлар» сафида Кейн 2та голга ассистентлик қилди, дарвозабон Льорис эса 8та сейвни амалга оширди.

«Тоттенҳэм» очколарини 57тага етказиб, 4-ўринни мустаҳкамлаб олди. Қаторасига тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олган «Астон Вилла» 36 очко билан 12-поғонага тушиб кетди. 

АПЛ. 32-тур
Астон Вилла — Тоттенҳэм 0:4
9 апрель, «Вилла Парк» 

Голлар: Сон (3, 66, 71), Кулусевски (50).
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Конса, Динь (Янг, 80), Коутиньо (Буэндиа, 70), Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи, Кэш, Ингз (Бэйли, 70), Уоткинс. 
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Доэрти (Регилон, 21), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Сон (Моура, 78), Кулусевски (Бергвейн, 84), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ингз (21), Ҳёйбьерг (29), Эмерсон (74), Янг (82), Кейн (90+1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар