Клопп жаҳоннинг энг яхши мураббийи кимлигини айтди
Жума, 08 Апрел
14861
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.

«Пеп – жаҳоннинг энг яхши мураббийи. Фикримча, барча бу фикримга қўшилади. У «Манчестер Сити» билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмаётгани бу шунчаки вазият тақозосидир. Гвардиоланинг иш услуби ва муваффақиятига ҳеч қанақасига шубҳа қилиб бўлмайди», - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Клопп мураббийлигидаги «Ливерпуль» АПЛ навбатдаги турида 10 апрель, якшанба куни «Манчестер Сити» меҳмони бўлади. Учрашув соат 20:30да бошланади.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 30-туридан кейин 72 очко билан 2-ўринда, «Манчестер Сити» эса 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар