Клопп «Манчестер Сити»га қарши беллашув ҳақида гапирди
Жума, 08 Апрел
4777
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 32-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши беллашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Сити» — «Ливерпуль» — АПЛ тарихидаги энг яхши дербий? Буни ким айтди? Жейми Каррагер? Демак, бу фикрга қўшилса бўлади. Иккала жамоанинг ҳам сўнгги йилларда намойиш этган барқарорлиги ажойиб даражада. Тушунамизки, бу осон жараён эмас. 

Яхши ўйин кутяпман. Ҳа, баъзида бундай кутилмалар ўзини оқламаслиги мумкинлигини тушунаман. Лекин бу гал баҳс қизиқарли бўлиши керак, чунки буни иккала жамоа ҳам хоҳлайди. 

Ютсак, 2 очко олдинга чиқиб оламиз. акс ҳолда эса 4 очкога ортда қоламиз. Дуранг бўлиб қолса, ҳеч нарса ўзгармайди. 

Бу — жуда муҳим ўйин. Ушбу беллашув 14-15 очкога ортда бўлсак ҳам, ҳозиргидек интригали бўларди», — деди германиялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Ливерпуль» беллашуви 10 апрель, Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар