Томас Мюллер «Вильярреал»дан учралган мағлубият ҳақида гапирди
Пайшанба, 07 Апрел
3071
Фото: Getty Images

«Бавария» етакчиси Томас Мюллер УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «Вильярреал»дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида гапирди. 

«Ушбу минимал ҳисобдаги мағлубиятни тўғри қабул қиламиз. Тушуниб турибмизки, барчаси янада ёмонроқ ҳисоб билан ҳам тугаши мумкин эди. Рақибингизга ишонч билан майдонга тушишингиз керак. 

Энди ўзимизни қўлга олиб, жавоб учрашувида ҳақиқий «Бавария»ни кўрсатиб беришимиз керак», — деди Мюллер. 

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 12 апрель оқшомида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар