Шомуродов: «Карпин тез-тез ҳазиллашарди, аммо ўта фойдали ва жиддий гапларни ҳам айтиб турарди»
Пайшанба, 07 Апрел
3827
Фото: Kun.uz

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Унда футболчи собиқ бош мураббийи Валерий Карпин билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди. 

 — Карпиндан ўрганган энг муҳим нарсанг нима? 

 — Футболга психологик жиҳатдан қандай ёндашиш. Машғулотларда яхши ишламасанг, Карпин нима бўлганини билиш учун шахсан қўнғироқ қиларди. Сабаблар билан қизиқарди, ҳатто масала футболдан ташқари, оилага тааллуқли бўлса ҳам. Кейинчалик бу ўйинда ҳам таъсир ўтказишини айтарди. Қандай машғулот ўтказсанг, шундай ўйнайсан. Ҳазил қилишни ёқтирарди, аммо жуда кўп жиддий ва фойдали гапларни ҳам айтарди. 

 — Италияга мослашиб кетишингда Испаниядаги тажрибасига асосланиб тавсиялар бериб турдими? 

 — Ҳа, мисол учун, тўғри овқатланишга жиддий эътибор беришим кераклигини доим таъкидлаб турди. Вақт ўтиши билан бу жиҳат футболчига қанчалик муҳим эканлигини тушуна бошлайсиз. Европада буни ҳамма билади ва овқатланишга профессионал ёндашади. У Европа футболи ҳақида кўп гапириб берган. 

 — Миллий жамоада у шакар ва унни тақиқлаб қўйди, «Ростов»да ҳам шундай қилармиди? 

 — Шакарни тўғридан тўғри тақиқлаб қўймаган. Лекин доим камроқ шакар истеъмол қилишни айтарди. Кофе ичганимизда икки қошиқ эмас, бир қошиқ шакар қўшардик. Палов? Базада палов ейишимга рухсат бермасди. Лекин ташқарида юрган вақтимда баъзида ош ейишга бориб турардим. Вазнимни меъёрда ушлаб туришга интилардим, барчаси жойида эди. Ҳозир ҳам Италияда кўп ея олмайман. Аёлим уйда тайёрласагина, палов ейман. Лекин маҳсулотлар бошқачалиги учун у қадар ўхшамайди», — дея Элдорнинг сўзларини келтирган «Спорт-Экспресс».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар