Шомуродов: «Карпин мени Ўзбекистонга қайтариб юбормоқчи бўлгани рост»
Пайшанба, 07 Апрел
7636
Фото: Kun.uz

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Ушбу мақолада футболчи «Ростов»даги дастлабки машғулотлари ҳақида гапириб берди. 

 — Карпин аввалига сени Ўзбекистонга қайтариб юбормоқчи бўлгани ҳақида гапирганди. Бу ҳазилми? 

 — Йўқ, рост. Таътилдан кейин биринчи машғулотга йиғилгандик, мен уйда ҳеч қандай машғулот ўтказмагандим, жуда ёмон формада етиб келгандим. Дастлабки машғулот баҳсларида жуда ёмон ўйнадим. Шу сабабдан, у мени қайтариб юбориш ҳақида ўйлаган бўлиши ҳам мумкин. Лекин кейинроқ формамни тиклай бошладим ва у менга бошқача муносабатда ёндашадиган бўлди. 

Шунингдек, раҳбарият кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим учун мени ижарага бериб юбормоқчи ҳам бўлган. «Арсенал Тула» ва «Тосно» аниқ қизиқиш билдирган. Мирзов телефон қилиб, ижарага кўчиб ўтиш ҳақидаги фикримни сўраган. Карпин эса мени олиб қолганди. 

Ўшанда ўзим учун катта сабоқ чиқарганман. Энди доим таътилга машғулот дастури билан кетиб, унга тўлиқ амал қиламан», — дея 26 ёшли ҳужумчининг сўзларини келтирган «Спорт-Экспресс».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар