Киммих: «Ўйиндан келиб чиқсак, 0:1 ҳисобида ютқазганимиз ҳам яхши натижа бўлди»
Пайшанба, 07 Апрел
2239
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Вильярреал» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биринчи бўлимда умуман ўйинга кириша олмадик. Танаффусдан кейин кўпроқ таваккал қила бошладик, кейин эса ҳаммаси назоратдан чиқиб кетди.

Ҳаққоний бўлишимиз ва тан олишимиз керакки, биз бу ердан бор-йўғи 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтаётганимиз ҳам яхши натижа бўлди», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар