Бразилия миллий жамоаси Гвардиолани таклиф этмоқчи
Пайшанба, 07 Апрел
5760
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клубдаги фаолиятидан кейин миллий жамоада фаолият бошлаши мумкин. 

Бразилия футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасига Пеп Гвардиолани таклиф этиш устидан бош қотирмоқда. Федерация раҳбарияти ЖЧ-2022дан кейин Бразилия миллий жамоасини тарк этадиган Тите ўрнига айнан испаниялик мутахассисни идеал номзод сифатида кўрмоқда.

Globe нашрининг қайд этишича, бразилияликлар бу масалада Пепенинг агенти ва акаси Пере Гвардиола билан боғланган. Бразилия футбол федерацияси Гвардиолага солиқлардан ташқари йиллик 12 миллион евро таклиф қилган. Жанубий Америкаликлар ЖЧ-2022 якунига қадар бу борада аниқ қарорга келмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар