Роналдиньо замонавий футболни ўз даври футболига қиёслади.
«Ҳозир интернет туфайли ҳаммаси бошқача. Бизнинг вақтимизда фақат тўпни олиб, ўйнаш учун кўчага чиқишимиз мумкин эди. Балки, шунинг учун ҳам ўша футбол бироз йўқолгандир.
Аммо менинг ўйинимни жонли кўрмаган, лекин интернет туфайли мени билган ва голларимни томоша қилган болаларни учратганимда хурсанд бўламан», — дейди «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Marca'га берган интервьюсида.