Нагельсманн «Бавария»да кўришни орзу қиладиган икки футболчини айтди
Чоршанба, 06 Апрел
13888
Фото: Getty Images

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўз жамоасида кўришни истайдиган икки футболчини айтди.

«Килиан Мбаппе исталган жамоани кучайтира олади. Уни ўз жамоасига таклиф этишни исталган мураббий хоҳлайди ва орзу қилади.

Шунингдек, мен Френки де Йонгни ҳам айтган бўлардим. Уни жуда юқори савияли ўйинчи деб биламан. 

Аммо бу икки футболчини ҳам ўз таркибимизга қўшиб олиш учун молиявий имкониятларимиз етарлича эмас», - дейди Мюнхен клуби устози.

Аввалроқ, Килиан Мбаппенинг ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши, кейинроқ эса Парижда қолиши ҳақида хабар қилинган эди. Де Йонг эса «Барселона» билан 2024 йилга қадар шартномага эга.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар