Манба: «Тоттенҳэм» «Ювентус» футболчисини 25 млн фунт-стерлингга сотиб олади
Сешанба, 05 Апрел
3569
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» қишки трансферлар ойнасида ижара асосида жамоага олиб келинган, трансфер ҳуқуқи «Ювентус»га тегишли бўлган Деян Кулусевскини тўлиқ сотиб олмоқчи. 

«Daily Mail» нашрининг хабар беришича, «шпорлар» раҳбарияти 21 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун ва ижара шартномасида белгиланган тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштирмоқчи. 

Битимга кўра, швециялик футболчининг тўлиқ трансфер суммаси учун «Тоттенҳэм» «кекса сеньора»га 25 млн фунт-стерлинг тўлаб беради. 

Маълумот учун, Кулусевски АПЛда ҳозиргача 10та учрашувда иштирок этиб, 2та гол ва 5та ассист муаллифига айланди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар