«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг «Барселона»га кўчиб ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар кўпаймоқда.
Испаниянинг «Sport» нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар польшалик футболчи трансферининг бир қисми сифатида ҳимоячи Сержиньо Дестни «Бавария»га бермоқчи.
Аввалроқ, Левандовски «кўк-анорранглилар» таклифига рози бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 38та учрашувда иштирок этиб, 45та гол ва 4та ассист муаллифига айланди.