Ҳарри Кейнга Ла Лига грандидан таклиф бор
Сешанба, 05 Апрел
10681
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» футболчиси Ҳарри Кейн келгуси мавсумни бошқа клуб таркибида бошлаши мумкин. 

«Fichajes» нашрининг хабар беришича, «Реал» англиялик ҳужумчи трансфери билан қизиқмоқда. «Қироллик клуби»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий нишони Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд ҳисобланади. 28 ёшли футболчи эса захира вариант сифатида кўрилмоқда. 

Аввалроқ, Англия миллий жамоаси етакчисига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. 

Маълумот учун, Ҳарри Кейн жорий мавсумда барча мусобақаларда 42та учрашув ўтказиб, 22та гол ва 7та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар