Рамос «ПСЖ»да қолишни истайди
Якшанба, 03 Апрел
1701

Серхио Рамос «ПСЖ»даги фаолиятида муваффақиятга эриша олишига ишонмоқда. 

Испаниялик ҳимоячи кетма-кет жароҳатлари сабаб парижликлар раҳбарияти билдирган ишончни оқлай олмаганини билади. 

«RMC Sport» нашрининг маълумот беришича, у «ПСЖ»да қолишни истайди ва шу сабабдан МЛСдан бўлган таклифларни рад этди. У камида яна бир мавсум Париждаги фаолиятининг муваффақиятли ўтиши учун курашмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи ўтган йилнинг ёзида «Реал»дан «ПСЖ»га эркин агент сифатида кўчиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар