АПЛ. «Тоттенҳэм» «Ньюкасл»ни тор-мор этиб, 4-ўринга кўтарилди
Якшанба, 03 Апрел
5334

Англия Премьер-лигаси 31-тури доирасидаги якшанба кунги сўнгги ўйин якунига етди.

«Тоттенҳэм» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда тор-мор этди. Меҳмонлар ҳисобни очганига қарамай, мезбонлар танаффусгача ҳисобни тенглаштиришди, иккинчи бўлимда эса 4та гол киритишди – 5:1.

Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари турнир жадвалида очколари сонини 54 очкога етказиб, тўплар нисбатига кўра «Арсенал»ни ҳам ортда қолдирган ҳолда 4-ўринга кўтарилишди. «Ньюкасл» 31 очко билан 15-поғонада бормоқда. «Арсенал» ўз ўйинини эртага, 4 апрель куни «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади.

АПЛ. 31-тур. 3 апрель
Тоттенҳэм – Ньюкасл 5:1

Голлар: 0:1 – 39 Шер, 1:1 – 43 Дэвис, 2:1 – 48 Доэрти, 3:1 – 54 Сон Ҳён Мин, 4:1 – 63 Эмерсон, 5:1 – 83 Бергвейн.
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон (Бергвейн, 81), Дайер, Дэвис, Ромеро, Доэрти, Сон Ҳён Мин, Ҳейбьерг, Бентанкур (Уинкс, 75), Кулусевски (Лукас Моура, 76), Кейн.
Ньюкасл – Дубравка, Манкильо (Бруно Гимараэс, 59), Шер, Берн, Таргетт, Шелви, Уиллок, Фрэйзер, Сен-Максимен, Вуд (Ласселс, 70), Жоэлинтон (Мерфи, 59).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар